Бугун 2 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун янги жарима баллари тизими қандай ишлайди?

Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун янги жарима баллари тизими қандай ишлайди?

Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида республикада йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизимини жорий этиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати раҳбари Зоир Йўлдошев ушбу янги тизим мамлакатда йўл ҳаракати хавфсизлигини қандай яхшилаши ва ҳайдовчилар масъулиятини қандай ошириши ҳақида маълумот берди.

Унинг сўзларига кўра, балли тизим бу - маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига асосан қўпол қоидабузарликлар учун белгиланган жарималарга қўшимча равишда ҳисобланадиган баллардир.

Жарима баллари тизимини амалиётга жорий қилишда Россия, Хитой, Озарбайжон, Қозоғистон каби кўплаб давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб қарор қабул қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 июндан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизими ишга туширилади.

Бир йилда 10 марта “қизил чироқ”да ҳаракатланадиган ҳайдовчи бу - потенциал қотил дейиш мумкин.

Ўзбекистон ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот хизмати бошлиғи Зоир Йўлдошев Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида айтган сўзларига кўра, балли тизим бу - қўпол турдаги маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 12 та моддасига асосан қўпол қоидабузарликлар учун белгиланган жарималарга қўшимча равишда ҳисобланадиган баллардир.

Жарима баллари тизимини амалиётга жорий қилишда Россия, Хитой, Озарбайжон, Қозоғистон каби кўплаб давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб қарор қабул қилган. Баллик тизим Ўзбекистон шароитида кераклиги амалиётда ўзини кўрсатди.

Қўпол қоидабузарлик содир этилиши оқибатида йўлларда бахтсиз ҳодисаларни содир этилишига замин яратиляпти, деди Ўзбекистон ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот хизмати бошлиғи Зоир Йўлдошев Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида.

ИВВ вакилининг сўзларига кўра, баъзи бир ҳайдовчилар учун жарима аҳамиятга эга бўлмай қоляпти.

Ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларига риоя этса, биринчидан ўзини саломатлигига, иккинчидан чўнтагига, учинчидан жамиятга фойда.

Киритилди: 21:52 29.05.2025. Ўқилди: 891 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!