10 апрель куни мамлакатда “Тоза ҳаво” ойлиги бошланди.
Бу вақтда республиканинг барча йўл-патруль пунктларида ва марказий кўчаларида чиқинди газлар миқдори махсус техникалар ёрдамида текширилади, дея хабар бермоқда Табиат ресурслари вазирлиги.
Ҳозирги кунда 4 млн.га яқин автомашина бўлиб, шундан 100 мингтаси таъмирга муҳтож. Натижада йилига атмосферага ўртача 1,3 млн тонна зарарли газ ажралиб чиқмоқда.