Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонда ҳар бир ОТМнинг ноёб имиж ва бренди консепсияси ишлаб чиқилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳар бир ОТМнинг ноёб имиж ва бренди консепсияси ишлаб чиқилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳар бир ОТМнинг ноёб имиж ва бренди консепсияси ишлаб чиқилиши кутилмоқда

Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

🗓 Унга кўра, 1-августга қадар ҳар бир ОТМнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, тарихий ривожланиш хусусиятлари, ижтимоий вазифаси ва ҳозирги замон талаблари асосида ноёб имиж ва бренд консепсияси ишлаб чиқилади.

🔰 Бунда, ҳар бир ОТМнинг хусусияти, илмий ва таълим соҳасидаги ютуқлари, инновацион йўналишларидан келиб чиқиб унинг логотипи ва визуал идентификацияси (сувенир, канстовар маҳсулотлари, турли хилдаги буюмлар, спорт ва бошқа кийимлар) яратилади.

🔰 Шунингдек, ОТМлар ўз бренди акс эттирилган буюмларни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиши ҳамда олийгоҳларнинг ўзида уларнинг савдо шохобчаларини ташкил этилиши белгиланган.

👔 Қарор лойиҳасида, 2025-йил ноябр ойига қадар ОТМ логотипи, ташриф қоғози, мадҳияси ва визуал идентификациясини ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилиш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун логотип туширилган махсус кийим, сувенир, канстовар маҳсулотлари, турли хилдаги ўйинчоқ, флешка ва бошқа тегишли маҳсулотлар яратиш чора-тадбирлари белгилаб қўйилган.

Киритилди: 13:07 16.05.2025. Ўқилди: 437 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!