Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда газ қазиб олиш камайиб бормоқда

Ўзбекистонда газ қазиб олиш камайиб бормоқда

Ўзбекистонда январь-июнь ойлари давомида газ қазиб олиш 5,1 фоизга камайди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, биринчи ярим йилликда Ўзбекистоннинг йирик корхоналари томонидан 22,36 миллиард куб метр газ ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 миллиард куб метрга камдир.

Қайд этиш жоизки, Энергетика вазирлиги яқин 4 йил ичида мамлакатда газ қазиб олишнинг рекорд даражада пасайиши билан изоҳлаган эди. Вазирлик маълумотларига кўра, бунга “Қандим” газни қайта ишлаш заводидаги режали таъмирлаш ишлари ва бошқа технологик носозликлар сабаб бўлмоқда.

Газ ҳажми камайган бўлса-да, қўшни давлат кўмир қазиб олишни кўпайтирди. Хусусан, ўзбекистонлик кончилар олти ойда 2 миллион 640 минг тонна қаттиқ ёқилғи қазиб олди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 148 минг тоннага кўпдир.

Киритилди: 13:21 25.07.2024. Ўқилди: 1074 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!