Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонда дориларни электрон рецепт асосида дорихоналардан бепул олиш тартиби тасдиқланди

Ўзбекистонда дориларни электрон рецепт асосида дорихоналардан бепул олиш тартиби тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Касалликларни амбулатор шароитда даволашда дори воситалари харажатларини қоплаш бўйича реимбурсация дастури тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Реимбурсация дастури — беморларни амбулатор шароитда даволаш учун шифокор томонидан расмийлаштирилган электрон рецепт асосида дорихоналар орқали дори воситаларини бериш ва берилган дори воситаларини қийматини жамғарма томонидан қоплаш дастури.

Реимбурсация дастури асосида беморларга дори воситаларини тайинлаш Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартнома қилган бирламчи тиббий-санитария муассасаси шифокори томонидан амалга оширилади.

Электрон рецепт тиббий ахборот тизимида шифокор томонидан бемор учун расмийлаштирилади. Электрон рецептда ҳар бир ташхис бўйича учтагача дори воситаси кўрсатилиши мумкин.

Электрон рецептнинг амал қилиш муддати расмийлаштирилган кундан бошлаб 7 кунни ташкил қилади.

Шифокор томонидан расмийлаштирилган электрон рецепт ўрнатилган тартибда тасдиқлангандан сўнг ахборот дастури орқали жамғарма билан шартнома тузган дорихоналарга узатилади ҳамда беморнинг мобил телефон рақамига мазкур рецептнинг рақами ва санаси акс эттирилган SMS-хабарнома автоматик равишда юборилади.

Реимбурсация дастури доирасида иштирок этувчи дорихоналарнинг берилган дори воситалари бўйича сарф-харажатлар мазкур дориларнинг нархлари акс эттирилган ҳисоб-фактуралар асосида жамғарма томонидан тўлаб берилади.

Киритилди: Бугун 10:19. Ўқилди: 191 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!