“Узбекистан GTL” заводи қувватларининг босқичма-босқич ишга туширилиши сабабли йилнинг 12-июлидан бошлаб Республика товар-хом ашё биржаси орқали сотувга қўйиладиган синтетик дизел ёқилғиси бир тоннасининг бошланғич нархи 10 116 972 сўмдан 9 499 953,08 сўмгача арзонлаштирилди.
Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ярим синтетик дизел ёқилғисининг нархи бир тонна учун 13 488 974 сўмдан 11 673 687 сўмгача пасайтирилади.