Бугун 13 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда дарахтларни асрашга қаратилган навбатдаги акция ўтказилмоқда

Ўзбекистонда дарахтларни асрашга қаратилган навбатдаги акция ўтказилмоқда

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан бутун республика бўйлаб "Дарахтга нафас беринг" тадбирлари ўтказилмоқда. Акция давомида дарахтлар асфалт ва бетон қопламалардан тозаланмоқда. Шунингдек, турли реклама баннерлари, ёриткичлар ва бошқа зарарли воситалар олиб ташланмоқда, дарахтлар суғорилмоқда.
Хусусан, Самарқанд вилоятида 100 дан ортиқ дарахтлар атрофи бетон ва асфалт қопламалардан тозаланиб, 114 та дарахтга илинган турли реклама баннерлари ва электр симлари ёриткич чироқлари олиб ташланди. Андижон вилоятида эса 132 та дарахт бетон қопламалардан тозаланиб, 85 та дарахт турли баннерлардан, ёриткичлардан халос қилинди. Қолаверса, бошқа ҳудудларда ҳам акция давом этмоқда.

Бундан ташқари, акция доирасида дарахтларга шикаст етказганлик ҳолатлари бўйича ҳуқуқбузарларга МЖтКнинг тегишли моддаларига кўра жазо чоралари тайинланмоқда.

Мазкур акция ҳар йили ўтказилади. Бу орқали дарахтларнинг яшовчанлигини таъминлаш, уларнинг зарарли воситалар таъсирида шикастланишига йўл қўймаслик мақсад қилинган.

Киритилди: 08:55 16.07.2024. Ўқилди: 791 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!