Бу ҳақда Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов VII Глобал кинология форумида маълум қилди.
Унинг айтишича, сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 3 баробарга, чегарадан ўтаётган юк автомобиллари, темир йўл вагонлари ва фуқаролар сони 4 баробарга ошган.
Ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар сони ҳам 3 баробарга кўпайган.
"Юк декларацияларининг 85 фоизи соддалаштирилган тартибда, 33 фоизи эса инсон омилисиз расмийлаштирилмоқда. Чегарадан автомобилларни ўтказиш вақти 72 дақиқадан 28 дақиқага қисқарди", — деди Акмалхўжа Мавлонов.