Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонда биринчи жинси бренди яратилди

Ўзбекистонда биринчи жинси бренди яратилди

Президентимиз ғояси асосида бундан 3 йил олдин Ўзбекистонга кириб келган кластер усули амалда ўзини оқламоқда. Мамлакатимиздаги қалдирғоч кластер — «BCT Cluster» пахта-тўқимачилик кластерида ўтган қисқа давр ичида чигит экишдан тортиб, тайёр жинси либослари ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи қамраб олган технологик саноат занжири яратилди.  

Бугун эса занжирли ишлаб чиқаришнинг энг муҳим бўлган охирги ҳалқаси ҳам боғланди. Тошкент шаҳрида дастлабки савдо мажмуамиз очилди. Бу ерда биринчи миллий жинси бренди «B Jeans» ёрлиғи остидаги болалар, аёллар ва эркаклар жинси либослари тақдим этилади. Яқин истиқболда АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Россия каби ўнга яқин давлатларнинг йирик шаҳарларида ҳам мана шундай савдо мажмуалари фаолиятини йўлга қўямиз. 

Бу давлатимиз раҳбари томонидан четга пахта хом ашёси эмас, тайёр маҳсулотлар экспорт қилиш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотларнинг бир мевасидир. 
 

Киритилди: 14:48 28.09.2020. Ўқилди: 3982 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!