Ўзбекистонда 2023 йил ноябрь ойидан буён 14 нафар шахс кўпхотинлиликни тарғиб қилишда айбланиб, жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, ўтган бир йил мобайнида 47−8-модда (икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилиш / БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача жарима) билан бугунга қадар 14 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 13 нафарига маъмурий жарима, 1 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.
189−2-модда (жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш / БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача жарима) билан 7 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг барчасига маъмурий жарима жазоси қўлланилган.