Бугун 28 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда аёллар эркакларга қараганда камроқ маош оляпти — Жаҳон банки

Ўзбекистонда аёллар эркакларга қараганда камроқ маош оляпти — Жаҳон банки

Жаҳон банки “Ўзбекистонда гендер тенглиги таҳлили” ҳисоботини тайёрлади.

Ҳисоботда Ўзбекистонда аёлларнинг таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш имкониятлари сезиларли даражада яхшилангани қайд этилган.

Қонунчилик ва инсон капитали ривожланишидаги ижобий ўзгаришларга қарамай, Ўзбекистон меҳнат бозорида гендер тенгсизлик ҳали ҳам сақланиб қолмоқда. 2021-йилда аёлларнинг ишчи кучидаги улуши эркакларникидан 28 фоиз пунктга паст бўлган

Бу Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича (юқори даромадли давлатлар бундан мустасно) ўртача кўрсаткичдан, 19% пунктни ташкил этади.

Ўзбекистонда ёш хотин-қизлар ўртасида ишсизлик даражаси 15,5%ни ташкил этади, бу ёш эркаклар ўртасидаги 10%лик кўрсаткичдан кўпроқ.

Таълим, иш ёки профессионал тайёрловда бўлмаган ёш аёллар улуши 42%ни ташкил қилади, эркакларда эса бу кўрсаткич 8,8% атрофида.

Бундан ташқари, хизмат учун ҳақ тўлашда ҳам сезиларли даражада гендер тенгсизлиги мавжуд, аёллар эркакларга қараганда 34% камроқ маош олади. Бу 20% бўлган глобал ўртача кўрсаткичдан юқори.

Мамлакатда аёлларнинг учдан икки қисми 2 млн сўмгача маош олади. Шу билан бирга, атиги 1%ининг ойлик маоши 5 млн сўмдан ошади.

Ҳисоботда қайд этилишича, аёллар ўртасида иш ҳақи ва бандликнинг пастлиги Ўзбекистонда иқтисодий ўсишга салбий таъсир кўрсатмоқда ва камбағалликни кучайтирмоқда.

Агар хотин-қизлар иқтисодий фаолиятда эркаклар билан бирдек иштирок этса, Ўзбекистонда миллий даромад 29%га ошади.

Аёлларнинг эркаклар билан бир хил даражада маош олишини таъминлаш 700 мингдан ортиқ одамни камбағалликдан чиқаришга ёрдам беради.

Киритилди: 20:41 23.06.2024. Ўқилди: 1071 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!