Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда аҳолига оммавий пул тарқатиш самара бермайди. Нега?

Ўзбекистонда аҳолига оммавий пул тарқатиш самара бермайди. Нега?

Ўзбекистон шароитида мажбурий тўловлар ва “вертолёт пуллари” услубини қўллаш мақсадга мувофиқ эмас. Нима учун? Буни қуйидаги мисоллар орқали тушунтириш мумкин.

– АҚШда даромади 75 минг доллар бўлган ҳар бир фуқарога 1,2 минг доллар, оиладаги ҳар бир болага эса 500 доллардан тўланади. Ушбу миқдор ялпи миллий даромаднинг мамлакатнинг аҳолиси жон бошига 1,8 фоизини ташкил қилади. Агарда ушбу ҳисоблаш Ўзбекистонда қўлланадиган бўлса, тўлов миқдори ҳар бир ишловчи фуқарога 383 минг сўмни ва фарзандлар учун 100 минг сўмни ташкил қилган бўларди. Республика миқёсида бу шубҳасиз, маблағнинг сочилишига олиб келади. Бундай шароитда “вертолёт пуллари”ни тарқатишнинг асосий мақсади бўлган талабни рағбатлантириш хусусида гап-сўз бўлиши мумкин эмас.

– Ўзбекистон шароитида Гонконг вариантини тасаввур қилиб кўрамиз. Гонконгда 18 ёшдан ошган барча фуқароларга 1,2 минг доллар тўланмоқда – бу тахминан 7 млн. одам. Аҳолига тўланаётган маблағ 9 млрд. долларни ёки мамлакат ЯММнинг 2,5 фоизини ташкил қилади. Агарда мамлакатимизда 18 ёшдан ошган барча фуқароларга (бу деярли 23 млн. киши) 1 минг доллардан бериладиган бўлса, жами тўлов миқдори 23 млрд. долларни ташкил қилади. Бу кўрсаткич, ўз навбатида, мамлакат ЯММнинг 38 фоизини ва олтин-валюта заҳирасининг 77 фоизини (ҳозирда жами заҳира миқдори 30 млрд. долл.га тенг) ташкил қилади.

– Инфляция даражаси ва бюджет тақчиллигини ошириш эҳтимолини вужудга келтирадиган “вертолёт пуллари”дан фарқли нафақат ҳақиқий эҳтиёжманд кишиларга ёрдам, балки уларнинг иқтисодий фаоллигини рағбатлантирувчи модель мавжуд. Бунда аҳолининг кам таъминланган қатламига манзилли ёрдам ташкил қилинади, иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватловчи ва одамларни иш ва даромад билан таъминлашга қаратилган заҳира имкониятлари қўлланади. Бу келгусида шубҳасиз, бир марталик пул тўловларига қараганда катта иқтисодий самара беради.

Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида Ўзбекистон пандемиянинг негатив таъсирлари оқибатида иқтисодиётида пасайиш кузатилмаётган, балки иқтисодий ўсиш суръатлари 1,5 фоизгача камаядиган камсонли мамлакатлар сирасига киради. Бу рақам бошқа кўплаб мамлакатлардан анча юқори кўрсаткичдир.

Давлат мамлакатимиз ва бутун дунёда ностабил эпидемиологик даврда иқтисодиётга, аввало кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари кўрадиган зарарни минималлаштириш мақсадида онгли равишда иқтисодий ва молиявий ҳаражатларни ўз бўйнига олди. Иқтисодиёт тармоқларига 2,3 трлн. сўм миқдорда солиқ имтиёзлари берди ва Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан уларни қўллаб-қувватлаш учун 3,6 трлн.сўм ажратди.

Киритилди: 17:34 12.07.2020. Ўқилди: 5877 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!