Ўзбекистон Республикасида 2026 йил 15 январь — 28 февраль кунлари аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.
✅ Бу — мамлакатимиздаги ҳар бир фуқаро ва хўжалик ҳақида аниқ маълумот тўплаш, келгусидаги ижтимоий-иқтисодий режаларни белгилашда муҳим қадам ҳисобланади.
📅 Рўйхатга олиш 2 босқичда амалга оширилади:
▶ 1 босқич (15–31 январь)
17 кун давомида фуқаролар census.stat.uz сайти орқали OneID тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имконига эга бўлади.
Бу қулай, тез ва замонавий усул бўлиб, уйдан чиқмасдан рўйхатда қатнашиш имконини беради.
👉 2 босқич (4–28 февраль)
“Маҳалла еттилиги” аъзолари уйма-уй юриб, планшетлар орқали рўйхатга олиш жараёнларини амалга оширади.
Бу босқичда ҳар бир хонадонга борилиб, шахсий маълумотлар аниқланади.
📄 Саволнома таркиби:
Рўйхатда фуқаролардан ва қишлоқ хўжалиги субъектларидан жами 71 та савол бўйича маълумот олинади:
🫂 Аҳолига оид — 54 та савол (ёш, таълим, иш билан бандлик, яшаш шароити ва ҳ.к.);
🌱 Қишлоқ хўжалигига оид — 17 та савол (ер майдони, чорва сони, экин турлари ва ҳ.к.).
🔒 Маълумотлар махфийлиги кафолатланади.
⛔Шахсга доир маълумотлар қонун билан муҳофаза қилинади.
🚫Саволнома натижалари бошқа идораларга тақдим этилмайди ва фақат статистик таҳлил учунгина ишлатилади.
💡 Нима учун бу муҳим?
Рўйхат натижалари:
- давлатга аҳолининг ҳақиқий сони ва таркиби ҳақида аниқ тасаввур беради;
- янги иш ўринлари, мактаблар, шифохоналар ва инфратузилмаларни режалаштиришда асос бўлади;
- қишлоқ хўжалигидаги ресурсларни тўғри тақсимлаш имконини яратади.