Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда 800 нафардан ортиқ маҳкум касбга ўргатилиб, уларга сертификатлар берилди

Ўзбекистонда 800 нафардан ортиқ маҳкум касбга ўргатилиб, уларга сертификатлар берилди

2024 йилнинг 1-ярим йиллигида 800 нафардан ортиқ маҳкум касбга ўргатилиб, уларга сертификатлар берилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ахборот хизмати раҳбари Фотима Мадраҳимова маълум қилди.

Омбудсман номига 2024 йил 1-ярим йиллигида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда сақланаётган шахсларга нисбатан руҳий, психологик, жисмоний ёки бошқача тарзда босим ўтказилганлиги юзасидан 95 та шикоят келиб тушди.

Шикоятларнинг 8 таси юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қабул қилинган қарорлар Омбудсманнинг хатига асосан юқори турувчи прокурорлар томонидан бекор қилиниб, қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиши белгиланган.

35 таси эса ўтказилган хизмат текширувлари ҳамда прокуратура органлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув якунларига кўра ўз тасдиғини топмади.

Омбудсманнинг назорат хатига кўра, 1 та ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. 52 та шикоят юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

2024 йилнинг 1-ярим йиллигида Омбудсман ва Жамоатчилик гуруҳлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга 452 маротаба мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Мониторинг ташрифлари давомида 3,0 мингга яқин маҳкум ва маҳбуслар билан жамоавий ҳамда 1585 минг нафар шахс билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди.

Киритилди: 23:21 22.07.2024. Ўқилди: 1015 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!