Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда 8 ой давомида велосипедлар иштирокидаги ЙТҲларда неча киши ҳалок бўлди?

Ўзбекистонда 8 ой давомида велосипедлар иштирокидаги ЙТҲларда неча киши ҳалок бўлди?

Ўзбекистонда 2020 йилнинг саккиз ойи давомида велосипедлар иштирокида 492 та автофалокат қайд этилиб, уларда 143 киши вафот этган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълум қилди.

Бошқарма хабарига кўра, январь-август ойларида мотоцикл ва скутерлар иштирокида 63 та йўл-транспорт ҳодисаси юз берган ва уларда 9 киши ҳалок бўлган.

Умуман, йилнинг 8 ойи мобайнида йўл ҳаракати иштирокчиларининг тан жароҳати олиши билан боғлиқ 2605 та ЙТҲ, ўлим билан боғлиқ 991 та ЙТҲ юз берган.

Аввалроқ берилган маълумотга кўра, бу вақт оралиғидаги жами ЙТҲлар сони 3 596тани ташкил этади. Бу – 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 12,6 фоизга (520 тага) кам.

2019 йилнинг январь–август ойларида оқибати ўлим билан тугаган 1 196 та ЙТҲ юз берган бўлса, 2020 йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 17,1 фоизга камайиб, 991 тани ташкил қилди.

Ўзбекистонда 8 ой давомида велосипедлар иштирокидаги ЙТҲларда неча киши ҳалок бўлди?

Инфографика: ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси

ЙТҲларнинг 1528 таси пиёдалар, 619 таси болалар, 471 таси велосипедчилар, 108 таси мотоциклчилар, 112 таси лицензиясиз таксилар ва 198 таси ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган шахслар билан содир бўлган. 28,4 фоиз ҳолатда авариялар пиёдаларнинг кўчани нотўғри жойидан кесиб ўтиши оқибатида юз берган.

Шунингдек, ЙТҲларнинг 17,1 фоизи белгиланган тезлик режимига риоя қилмаслик, 13,1 фоизи велосипедчиларнинг йўл қатнов қисмида ҳаракатланиши, 9,3 фоизи ҳайдовчи пиёдани сезмагани, 7 фоизи бетон тўсиқлар йўқ жойда қарама-қарши йўналишга чиқиш, 3,2 фоизи ҳайдовчи рулда ухлаб қолиши, 2,5 фоизи эса маст ҳолда рулга ўтириш оқибатида келиб чиққан.

Йўл-транспорт ҳодисаларининг деярли ярми (48,9 фоизи) давлат аҳамиятидаги (минтақалараро), 28,2 фоизи маҳаллий ва 22,9 фоизи халқаро аҳамиятга эга йўлларда юз берган.

Киритилди: 09:12 16.09.2020. Ўқилди: 2083 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!