Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонда 24 сентябрь учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 24 сентябрь учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Эртага, 24 сентябрь куни энг иссиқ ҳарорат Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида кузатилади, дея хабар берди Ўзгидромет.

Прогнозларга кўра, республикада ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Тошкентда шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12-14, кундузи +25-27 даража бўлади.

Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10-15, кундузи +22-27 даража бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12-17, кундузи +25-30 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +11-16, кундузи +25-30 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +13-18, кундузи +27-32 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +11-16, кундузи +23-28 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +6-11, кундузи +18-23 даража бўлади.

Киритилди: 15:48 23.09.2023. Ўқилди: 1104 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!