Ўзбекистонда 2024–2025 йилларда 4 931 та порнографик контентга эга веб-сайт аниқланиб блокланди.
Шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қимор ўйинлари билан боғлиқ 4 302 та веб-ресурс ва қурол-яроғ савдосига оид 29 397 та ҳолат фош қилинган. Ушбу материаллар фаолияти чекланган ёки тўхтатилган.
2024 йил давомида ноқонуний интернет контентининг ўсиш кўрсаткичлари:
• наркотик моддаларни тарғиб қилувчи материаллар — 112 баробар,
• порнографик контент — 5,3 баробар,
• фишинг ва сохта аккаунтлар — 3,8 баробар ошган.
Интернетдаги хавфли ва ноқонуний маълумотлардан фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш мақсадида «Онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.