Бугун 31 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда 2022 йили табиий ва техноген офатлар туфайли қанча одам вафот этгани маълум қилинди

A A A
Ўзбекистонда 2022 йили табиий ва техноген офатлар туфайли қанча одам вафот этгани маълум қилинди

Ўзбекистонда 2022 йилда содир бўлган табиий ва техноген фавқулодда вазиятлар оқибатида 287 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда ФВВ академиясида ўтган илмий-амалий анжуманда маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, 2022 йилда содир бўлган табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар 131 тани ташкил этган. Оқибатда 287 киши ҳалок бўлган, 297 киши эса жабрланган.

Содир бўлган 55 та табиий хусусиятдаги фалокатда 127 киши ҳалок бўлган. 88 нафар фуқаро жароҳат олган. Техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг асосий қисмини ёнғинлар ташкил этган. Улар 10 минг 260 тани ташкил этиб, 7 минг 587 таси (умумий ёнғинларнинг 73,9 фоизи) аҳоли яшаш секторига тўғри келади.

Таъкидланишича, ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар 107 нафар, жароҳат олганлар 177 нафарга тенг. Ёнғинлар камайиб бориш тенденциясига эга бўлса-да, моддий зарар миқдори ортиб борган.

Киритилди: 13:48 29.09.2023. Ўқилди: 1253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!