Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда 2022 йилда свет ва газ нархи ошиши кутилмоқда

Ўзбекистонда 2022 йилда свет ва газ нархи ошиши кутилмоқда

2022 йилда Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газни ички истеъмолчиларга сотиш нархи, иссиқ сув ва иссиқлик, совуқ сув ва канализация тарифлари ошиши кутилмоқда. Бу Ҳисоб палатасининг 2022 йил учун давлат бюджети юзасидан берган хулосаларида келтирилган.
Таъкидланишича, 2020-2021 йилларда истеъмол нархлари индексини ҳисоблаш базасида энергия ресурслари, жумладан электр энергияси ва табиий газни ички истеъмолчиларга сотиш нархи деярли ўзгармаган.
Бюджетномага мувофиқ мазкур ресурслар нархлари 2022 йилда индексация қилиниши кўзда тутилмоқда.
Ҳисоб палатасининг ҳисоб-китобларга кўра, ушбу товар ва хизматлар нархининг ошиши, уларнинг истеъмол нархлари индексини ҳисоблашдаги вазнидан келиб чиқиб, умумий индекс миқдорининг 1,52 фоиз даражага ошишига олиб келади.

Киритилди: 17:47 11.11.2021. Ўқилди: 8284 марта. Фикрлар сони: 33 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!