Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5590-сонли фармони қабул қилинди.
Президент фармонга кўра 2019–2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси, 2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.
Вазирлик ва идоралар раҳбарлари Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавобгар бўладилар.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифлари қабул қилинган:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 июлга қадар қуйидагиларни назарда тутадиган “Мажбурий тиббий суғурталаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлайди:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда ушбу Фармонни амалга оширишда техник кўмакни таъминлаш, шу жумладан, мажбурий тиббий суғурталашни жорий этиш бўйича тадбирларни техник-иқтисодий асослашни амалга ошириш учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва халқаромолия институтлари билан ҳамкорликни ташкил этиш чораларини кўради.
Manba: kun.uz