Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда 1 млн нафардан ортиқроқ ногиронлиги бўлган шахслар бор

Ўзбекистонда 1 млн нафардан ортиқроқ ногиронлиги бўлган шахслар бор

Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар сони 2025 йил 1 август ҳолатига 1 055 770 нафарни ташкил этмоқда.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг:

  • 174 287 нафари – 18 ёшгача бўлган болаларни;
  • 96 699 нафари – I гуруҳ,
  • 711 842 нафари – II гуруҳ,
  • 72 942 нафари – III гуруҳ ногиронлигини ташкил қилади.

Ногиронлиги бўлганларнинг 477 515 нафари аёллар, 578 255 нафари эркаклар ҳисобланади.

Ногиронлиги бўлганларнинг ёши бўйича энг юқори кўрсаткич:

  • 30 ёшдан пенсия ёшигача бўлганларда (506 411 нафар);
  • пенсия ёшида бўлганларда (281 839 нафар) оралиғида кузатилган.

Дастлабки 7 ой натижаларига кпъра, тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан 64 106 нафар шахсларга бирламчи, 150 277 нафар шахсларга қайта ногиронлик белгиланган.

Бунда бирламчи ногиронлик асосан қон айланиш аъзолари касалликлари, суяк-мушак касалликлари тизими касалликлари, туғма нуқсонлар, эндокрин касалликлари, асаб тизими касалликлари бўйича белгиланган.

Киритилди: 18:37 13.08.2025. Ўқилди: 1001 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!