Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон — Яман: биринчи бўлимдан сўнг…

Ўзбекистон — Яман: биринчи бўлимдан сўнг…

Ҳозиргина жаҳон чемпионати саралаши доирасида Яманга қарши ўйиннинг биринчи бўлими якунланди. Ҳисоб — 2:0. Тушунгандирсиз, Абрамов имзоси сезилмоқда.

Кўп нарса таркиб ва тактикага боғлиқ эди. Абрамов асосий таркибга футбол ўйнашни истайдиган футболчиларни киритди. Бу эса ўзини оқламоқда.

Таркиб алмашгани, мураббийнинг иши яққол сезиляпти. Тезлик, прессинг, ҳужум уюштириш, кутилмаган қарорлар… Биринчи голда Жамшид Искандеровнинг кутилмаган узатмасини Достон Ҳамдамов чиройли тарзда жарима майдони ичига узатди. Таваккал эмас, кўра-била туриб…  Қодирқулов эса бир тегинишда буни голга айлантирди.

Иккинчи гол, айниқса, жуда ажойиб кечди. Элдор Шомуродовдан «Ростов»ча гол. У Россия клубида ана шундай голлар урарди. Ва ниҳоят, терма жамоада ҳам «ўрнига жойлашмоқда». Шунингдек, Элдорнинг даражаси тўпни тўхтатиб олишида ҳам сезиляпти.

Шу билан бирга камчилик ҳам йўқ эмас. Майдон марказида Одил Аҳмедовнинг йўқлиги билиняпти, чунки узоқ муддатлик жароҳатдан кейин қайтган Отабек Шукуров энди-энди формасини тикламоқда.

Ҳозирча ҳаммаси яхши. Умид қиламизки, иккинчи бўлимда яна голлар гувоҳига айланамиз.

Киритилди: 18:04 10.10.2019. Ўқилди: 2690 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!