Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон хоккей бўйича Осиё ва Океания Кубоги ғолиби!

Ўзбекистон хоккей бўйича Осиё ва Океания Кубоги ғолиби!

Тошкентдаги “Ҳумо Арена”да ва Самарқандда ўтказилган хоккей бўйича U-18 Осиё ва Океания кубоги якунланди.

Ўсмирларимиз турнирда муносиб ҳаракат қилишди. "А" гуруҳидан ўрин олган жамоамиз финалга қадар етиб келди ва финалда турнирнинг бошқа бир кучли жамоаси - Таиланд билан куч синашди.

Мусобақанинг бошқа ўйинларига қараганда Таиландга қарши баҳс шиддатли кечди. Дастлаб рақиблар ҳисобни очишган бўлса, хоккейчиларимиз тинимсиз ҳужумлар ва зарбалардан сўнг ҳисобни тенглаштиришди. Кейин эса Таиланд дарвозасига яна бир шайба киритилди.

Муросасиз баҳс ва чинакам ҳиссиётлар ўйинига, ҳақиқий шоуга айланган финал 2-1 ҳисобида Ўзбекистон фойдасига ҳал бўлди.

Ўзбекистон хоккей бўйича Осиё ва Океания Кубоги ғолибига айланди. Йигитларимизни машаққатли ва шарафли ғалаба билан табриклаймиз.

Киритилди: 22:08 30.04.2024. Ўқилди: 1222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!