Бугун 8 ноябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон халқаро захиралари тарихий рекорд янгилади — 60 млрд долларга яқинлашди

Ўзбекистон халқаро захиралари тарихий рекорд янгилади — 60 млрд долларга яқинлашди

2025 йил 1 ноябр ҳолатига кўра, мамлакатнинг расмий захира активлари 59,3 млрд долларга етди — бу тарихдаги энг юқори кўрсаткич.

📈 Захиралар қиймати бир ойда 4,3 млрд долларга ошган, шундан:
➖ валюта қисми — 731 млн долларга;
➖ олтин қисми — 3,6 млрд долларга, яъни 47,8 млрд долларгача кўпайган.

Олтин захирасининг ҳажми ҳам 11,6 млн троя унциядан 11,9 млн унциягача ошди.

Жаҳон бозоридаги олтин нархининг 50% ўсиши мамлакат захираларининг кўпайишига асосий омил бўлди.

Марказий банк маълумотига кўра, захиралар таркибидаги қимматли қоғозлар қиймати ҳам 1 млрд доллардан ошиб кетган. Олтин нархи 2025 йилда биринчи бор 1 унция учун 4381 доллардан ошган.

Бу натижа Ўзбекистон учун мустақиллик тарихидаги мутлақ рекорд бўлди.

Киритилди: Бугун 17:50. Ўқилди: 650 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!