Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилди

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилди

Парламентдаги кўпчилик – “Тараққиёт блоки”ни тузиш тўғрисида қарор қабул қилдилар. Биз мазкур блокнинг тузилишига эътироз билдирмаган ҳолда унинг устувор вазифалари, шунингдек ҳукумат дастури ва фаолиятининг айрим йўналишларига қўшила олмаймиз, дейди ХДП баёнотида.

Хусусан:

– иқтисодиётда давлат иштироки, стратегик аҳамиятга эга компаниялар устидан давлат назоратини сақлаб қолишга эътиборнинг камлиги, уларни хусусийлаштириш қонун даражасида тақиқланмаганлиги;

– рақобатбардош ва бозор механизмлари орқали бошқариладиган пенсия тизимига ўтиш заруриятининг мавжудлиги

– коммунал тўловлари (газ, электр ва бошқалар) масаласида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлашнинг истиқболга мўлжалланган аниқ стратегияси ишлаб чиқилмаганлиги;

– улушдорлик асосида уй-жой қуриш бўйича фуқаролар улушларини ҳимоя қилиш ва кафолатлаш тизимининг ҳанузга қадар яратилмаганлиги;

– аҳолининг даромадига қараб табақалаштирилган солиқ тизими жорий этилмаганлиги (кўп маблағ топган, кўп тўлаши лозим тамойилини қўллаш лозим), шу жумладан қимматбаҳо мол-мулк учун солиқнинг (ҳашамат солиғи) жорий этилмаганлиги;

– фармацевтика соҳасида давлат назорати сустлиги, маҳаллий ва хорижий дори воситалари учун энг юқори чекланган нархлар белгиланмаганлиги, шу жумладан дори воситаларининг рекламаси тақиқланмаганлиги каби бир қатор масалалар партиямиз электорати манфаатларига зид деб хисоблаймиз.

Киритилди: 11:38 13.05.2025. Ўқилди: 687 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!