Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон World Boxing’га аъзо бўладими: ташкилот раҳбари Тошкентга келди

Ўзбекистон World Boxing’га аъзо бўладими: ташкилот раҳбари Тошкентга келди

World Boxing президенти Борис ван дер Ворст кеча, 7 октябрь куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига ташриф буюрди.

Дастлаб Ван дер Ворстга МОҚнинг фаолияти, ўзбек спортининг шонли тарихи ҳақида маълумот берилди. Шундан сўнг Ван дер Ворст ва спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ бош котиби Ойбек Касимов, қўмита раиси ўринбосари, мамлакат бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов ҳамда МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов иштирокида учрашув ўтказилди.

Йиғилишда World Boxing президенти ташкилот фаолияти, унинг мақсадлари ҳақида маълумот берди. Унга кўра, бугунги кунга келиб 49 давлат ушбу халқаро федерацияга аъзо бўлиб, бокс ривожи бўйича келгусида қатор истиқболли лойиҳалар режалаштирилган.

Суҳбат давомида бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг Париж—2024 ёзги Олимпия ўйинларида 7 та вазндан 5 тасида олтин медални қўлга киритгани, бугунги кунда Ўзбекистон бокс оламида жаҳонда етакчилардан бири экани ҳам тилга олинди. Қолаверса, расмийлар бокснинг Лос-Анжелес—2028 ёзги Олимпия ўйинлари дастурида сақланиб қолиши тарафдори эканини билдиришди.

Киритилди: 10:12 08.10.2024. Ўқилди: 857 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!