Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон "Web of Science"даги ўрнини Қозоғистонга бой берди

A A A
Ўзбекистон "Web of Science"даги ўрнини Қозоғистонга бой берди

"bilim.akipress.org"нинг Қозоғистон аттестация қўмитаси маълумотларига асосланиб ёзишича, Қозоғистон томонидан мазкур ресурсга жойлаштирилган мақолалар сони 1990 йилдаги 421 тадан 2017 йилга келиб 2398 тага кўпайган. 

Мамлакат олий таълим соҳасида Болонья тизимига ўтилгани, шунингдек, диссертация тадқиқотлари натижалари бўйича Web of Science ва Scopus базасига мақола жойлаштиришга мажбурий талаб қўйилиши ана шундай ўсишда муҳим омил бўлди.

Илгари мазкур илмий рейтингда Ўзбекистон етакчи эди. Афсуски, республикамиз мазкур ўрнини бой берди. Мутахассисларимиз томонидан 1990 йилда бу манзилга 573 та илмий мақола жойлаштирилган бўлса, ўтган йилда мазкур кўрсаткич 692 та бўлди.

2017 йилда бу рақам Қирғизистонда 280 тадан зиёд, Тожикистонда 125 та, Туркманистонда эса бор-йўғи 20 тани ташкил этган.

manba: xs.uz

Киритилди: 10:30 06.06.2018. Ўқилди: 1902 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар