Олмаота шаҳридаги Қуруқликдаги қўшинлар ҳарбий институтида “Айбин” халқаро ҳарбий-ватанпарварлар йиғини якунланди. Йиғинда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати жамоаси муваффақиятли иштирок этди
Қозоғистон, Озарбайжон, Беларус, Қирғизистон, Ўзбекистон Республикалари ва Россия Федерациясидан келган 750 нафар ўғил-қиздан иборат жамоалар “Айбин совғаси” интеллектуал ўйини, робототехниклар ўртасида “Билимдон аскар” шарти, “АК-74” қуролини нотўлиқ қисмларни ажратиш ва йиғиш шартларида ўзаро беллашди.
Бир неча кун давом этган муросасиз баҳслар якунида “Ватан таянчи” жамоаси умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринни қўлга киритди. Биринчи ўрин эса мезбон — Қозоғистон жамоасига насиб этди.
Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида жамоамизга кубок, медаллар ва эсдалик совғалари топширилди.