Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Тожикистон Миллий гвардияси ўртасида ҳамкорлик режаси имзоланди

Ўзбекистон ва Тожикистон Миллий гвардияси ўртасида ҳамкорлик режаси имзоланди

24 ноябрь куни Тожикистон Миллий гвардияси қўмондони генерал-лейтенант Бобожон Жамолзода бошчилигидаги делегация илк бор Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий гвардияси матбуот хизмати хабар берди.

Миллий гвардия марказий девонида Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Рустан Жўраев иштирокида тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш якунида раҳбарлар 2022 йилга мўлжалланган икки томонлама амалий ҳамкорлик режасини имзолади.

Шунингдек, кадрлар тайёрлаш, уларнинг жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш бўйича қўшма тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, хизмат кўрсатишнинг барча соҳаларида тажриба алмашишга келишиб олдилар, дейилади хабарда.

Киритилди: 10:10 25.11.2021. Ўқилди: 1472 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!