Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони шаҳарлари ўртасида мунтазам авиақатновлар сони оширилди

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони шаҳарлари ўртасида мунтазам авиақатновлар сони оширилди

“FAF 2024” тадбири доирасида “Ўзавиация” агентлиги директори Тохир Назаров бошчилигидаги делегация Саудия Арабистони Подшоҳлиги авиация маъмурияти билан музокаралар ўтказди.

Музокаралар натижасига кўра, Ўзбекистон шаҳарларидан Саудия Арабистони шаҳарлари ўртасида мунтазам парвозлар сони ҳар бир томондан 50 тагача кўпайтиришга келишиб олинди ва эришилган келишувларни тасдиқлаш мақсадида Меморандум имзоланди.

Меморандум Ўзбекистондан "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларига борадиган зиёратчилар ҳамда “Умра плюс” дастури орқали Ўзбекистонга зиёрат туризми учун ташриф буюрувчи хорижий сайёҳларга кенг имкониятлар яратади.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг барча аэропортларини Саудия Арабистони билан боғлаш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Киритилди: 14:38 22.05.2024. Ўқилди: 1061 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!