Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон ва Польшанинг етакчи таҳлилий марказлари экспертлари ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Польшанинг етакчи таҳлилий марказлари экспертлари ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилди

Ўзбекистон элчихонаси, "Тараққиёт стратегияси" маркази ва Польша Халқаро муносабатлар маркази ("CSM") вакиллари ўртасида видеоконференция шаклида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Веб-учрашувда Ўзбекистон ва Польша таҳлилий марказлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш масалалари ҳамда "CSM" вакилларининг шу йил 22-27 апрель кунлари Ўзбекистонга режалаштирилган сафари дастури хусусида фикр алмашилди.

"CSM" директори, Варшава университети профессори Малгожата Бониковска Ўзбекистонда кечаётган ижтимоий-сиёсий ўзгаришларни эътироф этди ва ташриф дастуридан ўрин олган тадбирларнинг юқори даражада ўтишига ишонч билдирди.

"Ушбу сафар Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга ошираётган ўзгаришлар билан бевосита танишиш, эксперт доира вакиллари билан фикр алмашишга ёрдам беради", деди у.

Киритилди: 11:20 19.04.2024. Ўқилди: 496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!