Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Польша транспорт соҳасида назорат органлари бўйича ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва Польша транспорт соҳасида назорат органлари бўйича ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси, “Рақамли транспорт” маркази ва Транспорт тадқиқот маркази ходимларидан иборат делегация шу кунларда Полша Республикасида бўлиб турибди.

Ташриф давомида Полша автотранспорт инспекцияси ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида қўшма рейд тадбирлари ўтказилди ва полшалик ҳамкасбларнинг вазн ва ҳажм параметрлари, ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига амал қилиши, шунингдек, халқаро юк ташиш ва хавфли юкларни ташиш учун рухсатномаларни текшириш жараёни бўйича тажрибаси ўрганилди.
Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Транспорт назорати инспекцияси ва Полша автомобил транспорти инспекцияси ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.

Киритилди: 16:35 24.04.2024. Ўқилди: 540 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!