Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Полша фармасевтика соҳасида ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва Полша фармасевтика соҳасида ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон элчиси Амирсаид Агзамходжаев Польша фармацевтика саноати уюшмаси президенти Кшиштоф Копец билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда, шунингдек, Польшанинг ушбу тармоқдаги энг йирик "Polpharma Group" ва "Adamed" компаниялари вакиллари иштирок этишди.

Музокараларда Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Поляк томони Ўзбекистонда хорижий инвесторлар, хусусан фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компаниялар учун яратилган қулай шарт-шароитларни юқори баҳолади ва "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини яратиш борасидаги ишларга қизиқиш билдирди.

Ўлиб ўтган учрашув якунида Польша фармацевтика саноати уюшмаси делегациясининг Ўзбекистонга хизмат сафарини уюштириш бўйича келишувга эришилди.

Киритилди: 09:55 05.07.2024. Ўқилди: 462 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!