Бугун 6 июль, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Кувайт туризм соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон ва Кувайт туризм соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиради

Мамлакатимиз элчихонаси ташаббуси билан Ўзбекистон Туризм қўмитаси вакиллари ҳамда Кувайт Сайёҳлик ва туризм агентликлари ассоциацияси бош менежери Мажди Умар ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида томонлар туризм йўналишида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, сайёҳлар алмашинувини кўпайтириш, янги тур пакетларни ишлаб чиқиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Кувайт вакилига Ўзбекистонда туризм инфратузилмасини ривожлантириш, янги йўналишларни ташкил қилиш, замонавий меҳмонхоналар, хизмат кўрсатиш, ички транспортни такомиллаштириш бўйича ҳаётга тадбиқ этилаётган дастурлар ҳақида батафсил сўзлаб берилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда кувайтликлар учун 10 кунлик визасиз тартиб жорий этилганлиги ва "Jazeera" авиакомпаниясининг тўғридан-тўғри рейслари мавжудлиги таъкидланди.

Мажди Умар Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича ўзгаришларни юқори баҳолади. У, шунингдек, сайёҳ сифатида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига бориш ниятини билдирди.

Онлайн музокаралар якунида кувайтлик блогер ва медиа соҳаси вакилларининг Ўзбекистонга пресс-турини ташкил этиш, икки давлат сайёҳлик агентликлари ва компаниялари ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш, Туризм қўмитаси ва Кувайт Сайёҳлик ва туризм агентликлари ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми лойиҳасини тайёрлаш ва бошқалар хусусида аҳдлашиб олинди.

Киритилди: 11:15 29.06.2024. Ўқилди: 443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!