Бугун 9 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ҳабиб Умар Нурмагомедовга мурожаат қилди

Ҳабиб Умар Нурмагомедовга мурожаат қилди

Енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов жияни Умар Нурмагомедовга мурожаат қилди.

Умар 3 август куни БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида ташкил этиладиган UFC on ABC 7 турнирининг марказий жангида америкалик Кори Сэндхагенга қарши октагонга кўтарилади.

"Жангга бир ой вақт қолди. Кенжамиз, мақсад, манзил яқин", — дея ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Умарга мурожаат ёзиб қолдирган Ҳабиб Нурмагомедов.

Эслатиб ўтамиз, Умар Нурмагомедов шу йил март ойида ўтказилган UFC Fight Night 238 турнирида қозоғистонлик лига дебютанти Бекзат Алмаханни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган эди. Сэндхаген эса 2023 йилнинг август ойида ўтказилган UFC on ESPN 50 турнирида ҳамюрти Роб Фонтдан устун келганди.

Киритилди: 13:59 05.07.2024. Ўқилди: 1226 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!