Бугун 8 июль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 5 июль куни Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Давлат раҳбарлари кенгашининг "Транспорт ўзаро боғлиқлиги ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш орқали барқарор келажакни барпо этиш" мавзусида бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари йиғилиши кун тартибидан савдо-иқтисодиёт, транспорт-коммуникация ва инвестиция-молия соҳаларида, шунингдек, "яшил” иқтисодиёт, қайта тикланувчи энергетика, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва инсон капиталини ривожлантириш борасида минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Киритилди: 15:32 05.07.2024. Ўқилди: 1702 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!