Бугун 8 июль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қашқадарё вилояти ҳокимлигига тегишли бўлган BYD Spark билан тўқнашди, қурбонлар бор

 Қашқадарё вилояти ҳокимлигига тегишли бўлган BYD Spark билан тўқнашди, қурбонлар бор

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри BYD Song Plus ва Spark иштирокида ЙТҲ содир бўлди. BYD Қашқадарё вилояти ҳокимлигига тегишли бўлгани айтилмоқда. Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, воқеа 4 июл куни соат тахминан 7:53 ларда Қарши шаҳри «Бўстон» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-92 давлат аҳамиятдаги «Қарши-Талликурон-Касби-Жейнов-Помуқ» автомобил йўлининг 2 километрида содир бўлган. Ҳайдовчи ўз бошқарувидаги Spark машинасида орқага бурилаётганида ҳайдовчи Х.Л. бошқарувидаги BYD Song Plus йўлига чиқиб кетган ва тўқнашув юз берган. Spark қарама-қарши йўналишда келаётган Nexia билан ҳам тўқнашган.

ЙТҲ оқибатда Spark ҳайдовчиси Р.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган, лекин шифокорлар томонидан биринчи ёрдам кўрсатилишига қарамасдан шифохонада вафот этган. BYD Song Plus машинаси ҳайдовчисининг аҳволи эса яхши экани айтилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода BYD Song Plus шаҳар ҳудуди бўлишига қарамай, катта тезликда ҳаракатланганини кўриш мумкин.

Киритилди: 13:35 05.07.2024. Ўқилди: 1613 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!