“Ўзавиация” агентлиги директори Тохир Назаров бошчилигидаги делегация 2024-йил 18-июн куни Париж шаҳрида бўлиб ўтган, Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш бўйича 2024-2026 йиллар учун мўлжалланган давлат стратегик ҳаракатлар режасининг амалга оширилиши бўйича Кенгашнинг биринчи йиғилишида иштирок этди.
Йиғилиш доирасида ICAO ва “Ўзавиация” агентлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш бўйича 2024 – 2026 - йиллар учун мўлжалланган давлат стратегик ҳаракатлар Режаси имзоланди.