Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон ва БАА етакчилари иқтисодий шерикликнинг янги даврини бошлашга келишиб олдилар

Ўзбекистон ва БАА етакчилари иқтисодий шерикликнинг янги даврини бошлашга келишиб олдилар

15 январь куни Абу-Даби шаҳридаги "Қаср аш-Шати" қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён тор доирада ҳамда расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказдилар.

Учрашув аввалида Ўзбекистон Президенти БАА Президентига ташриф билан келиш таклифи ва самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ҳамда "Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги" муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

Ўзбекистон ва БАА етакчилари иқтисодий шерикликнинг янги даврини бошлашга келишиб олдилар

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-БАА дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини, шу жумладан, сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, инновация, маданий-гуманитар ва бошқа устувор соҳаларда янада ривожлантиришнинг муҳим масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон ва БАА етакчилари иқтисодий шерикликнинг янги даврини бошлашга келишиб олдилар

Ўзбекистон ва Амирликлар халқларини муштарак тарихий илдизлар, ўхшаш анъана ва қадриятлар, муқаддас ислом дини чамбарчас боғлаб тургани таъкидланди.

Ўзбекистон ва БАА етакчилари иқтисодий шерикликнинг янги даврини бошлашга келишиб олдилар

Ўзбекистон етакчисининг БААга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очаётгани - улар стратегик шериклик даражасига кўтарилаётгани қайд этилди.

Ўзбекистон ва БАА етакчилари иқтисодий шерикликнинг янги даврини бошлашга келишиб олдилар

Сўнгги йилларда товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми, қўшма корхоналар сони бир неча баробар ошди. Тўғридан-тўғри авиақатновлар сони кўпайди, визасиз тартиб жорий қилинди.

Ўзбекистон ва БАА етакчилари иқтисодий шерикликнинг янги даврини бошлашга келишиб олдилар

Ташриф доирасида БААнинг етакчи компаниялари билан янги, асосан юқори технологик тармоқларда лойиҳалар портфели шакллантирилди.

Сиёсий алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги мулоқотни янада ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон ва БАА етакчилари иқтисодий шерикликнинг янги даврини бошлашга келишиб олдилар

Етакчилар иқтисодий ҳамкорликнинг янги моделини, жумладан сунъий интеллект, рақамлаштириш, "яшил" энергетика, шаҳарсозлик ва инфратузилма, туризм, хусусий бизнес каби 6 та асосий йўналишни белгилаб олдилар. Ҳар бир устувор соҳа бўйича алоҳида ишчи гуруҳлар ташкил этишга келишилди.

Томонлар 2025-2027 йилларни "Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг янги даври" деб эълон қилиш таклифини қўллаб-қувватладилар.

Шу маънода, 2030 йилга қадар ўзаро савдо ҳажмини 10 баробарга кўпайтириш ва инвестиция портфелини 50 миллиард долларга етказишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш асосий вазифа этиб белгиланди.

Ўзбекистон ва БАА етакчилари иқтисодий шерикликнинг янги даврини бошлашга келишиб олдилар

Ўзбекистон икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва БАА компанияларининг юртимиздаги инвестициявий фаолиятини кенгайтиришдан манфаатдорлиги қайд этилди.

Маданий-гуманитар алмашинув кўламини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ва БАА етакчилари иқтисодий шерикликнинг янги даврини бошлашга келишиб олдилар

Давлатимиз раҳбари Муҳаммад бин Зоид номидаги университет билан ҳамкорликда юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва сунъий интеллект соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш бўйича қўшма дастурни ишга туширишни таклиф этди.

Музокаралар давомида бўлажак олий даражадаги тадбирларга, шу жумладан жорий йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган "Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" мулоқотининг иккинчи саммитига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва БАА етакчилари иқтисодий шерикликнинг янги даврини бошлашга келишиб олдилар

Етакчилар халқаро сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Киритилди: Бугун 14:44. Ўқилди: 308 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!