Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон ўзининг сайёҳлик салоҳиятини Улан-Батор кўчаларида намойиш қилмоқда

Ўзбекистон ўзининг сайёҳлик салоҳиятини Улан-Батор кўчаларида намойиш қилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мўғулистонга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Туризм қўмитаси мамлакатнинг сайёҳлик имижини тарғиб қилишга қаратилган лойиҳани амалга оширмоқда.

Улан-Баторнинг марказий ҳудудларида жойлашган энг йирик LED-экранларда Ўзбекистоннинг бой тарихий, маданий ва табиий мероси ҳақида ҳикоя қилувчи видеороликлар намойиши бошланди. Кадрларда қадимий шаҳарлар, гўзал манзаралар, Ипак йўли бўйича ноёб йўналишлар ва замонавий сайёҳлик объектлари акс этган.

Ушбу акциянинг мақсади — кенг мўғул жамоатчилигини Ўзбекистондаги сайёҳлик имкониятлари билан таништириш, саёҳатларга қизиқишни ошириш ва икки мамлакат ўртасидаги сайёҳлик алоқаларини мустаҳкамлашдир.

LED-экранлардаги тарғибот Ўзбекистоннинг ташқи сайёҳлик бозорида ўз мавқеини кенгайтиришга қаратилган умумий стратегиясининг бир қисми бўлиб, замонавий медиаформатлардан фойдаланиш ва устувор давлатлар билан мақсадли иш олиб боришни ўз ичига олади.

Киритилди: 20:45 24.06.2025. Ўқилди: 634 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!