Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон туризм салоҳияти Берлин метроларида намойиш этилмоқда

A A A
Ўзбекистон туризм салоҳияти Берлин метроларида намойиш этилмоқда

Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш дастури доирасида мамлакатимизнинг Германиядаги элчихонаси томонидан “DIE MEDIA FABRIK Agentur für Mediaberatung GmbH” медиа-хизмати агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур сайёҳлик рекламаси ноябрь-декабрь ойларида Берлин метрополитенида намойиш этилмоқда.

Германияда истиқомат қилувчи Лев Свердловнинг таъкидлашича, Ўзбекистон сайёҳлар учун жуда манзур мамлакат саналади. Шу сабабли, бу юртга ташриф буюрадиганларнинг катта қисми германиялик сайёҳларга тўғри келади.

–Албатта, бундай имконият Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан боғлиқ. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган очиқ ташқи сиёсат туфайли нафақат иқтисодий, балки туризм соҳасида ҳам дунё мамлакатларининг асосий эътибори ушбу юртга қаратилмоқда. Ўзаро алоқаларга келсак, Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик кундан-кунга мустаҳкамланиб бормоқда. Европанинг йирик сайёҳлик компаниялари ва туроператорларининг ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдириши фикримиз исботидир, – Лев Свердлов.

Берлин метроси энг асосий кўп фойдаланиладиган жамоат транспортларидан ҳисобланади. Ундан нафақат шаҳар аҳолиси, балки бутун дунёдан ташриф буюрадиган меҳмонлар ҳам фойдаланади.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, йилнинг айни шу ойларида германияликлар кейинги йилги саёҳатларини режалаштиради. Янги йил байрами арафасида Германияга дунёнинг турли бурчакларидан меҳмонларнинг оқиб келишини ҳисобга олсак, юртимиз туризм салоҳиятига бағишланган ушбу видеоролик самарали бўлади. Шу билан бирга, келгуси йилда мамлакатимизга келувчи сайёҳлар сони ошишига хизмат қилади.

Киритилди: 13:48 11.12.2023. Ўқилди: 1093 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!