Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон "Толибон" ҳокимиятини тан олиш шартларини маълум қилди

Ўзбекистон "Толибон" ҳокимиятини тан олиш шартларини маълум қилди

Айни кунларда Афғонистонга оид Москва шаклидаги маслаҳатлашувлар йиғилишида иштирок этаётган Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев айтиб ўтди.
“Ҳойнаҳой, нафақат Ўзбекистон делегацияси учун, балки ҳамма иштирокчи давлатлар учун гуманитар фалокат яқинида турган Афғонистон халқига ёрдам қўлини чўзиш, асосий мақсад бўлиб қолади. Устига-устак қиш ҳам яқинлашмоқда”,– дейди Иргашев.
Унинг сўзларига кўра, "Толибон" қўйидаги шартларни бажара олса унинг ҳокимиятиини Ўзбекистон тан олиши мумкин,
– доҳа шартномасидаги мажбуриятларини бажариши


– Афғонистон жамиятининг барча сиёсий томонларини ифодаловчи ҳукумат ташкил этса


– инсон ва аёлларнинг асосий ҳуқуқларини таъминлай олса


– қўшниларини таҳдидга қўйиб Афғонистон ҳудудидан террорчилар фойдаланишларига йўл қўймаса


"Толибон" ҳукуматини тан олиш барча шерик давлатлар томонидан келишилган қадам бўлади, ҳеч ким бошқалардан ажралиб турмайди, лекин ҳозирча тан олиш учун имконият йўқ", – деди у.

Киритилди: 17:35 20.10.2021. Ўқилди: 5955 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!