Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Остона шаҳрида Ҳиндистон ташқи ишлар вазири билан учрашди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Остона шаҳрида Ҳиндистон ташқи ишлар вазири билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Остона шаҳрида Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Остона саммити доирасида Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар жаноблари билан самарали учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Кун тартибимиз ҳар томонлама бой бўлиб, Ўзбекистон-Ҳиндистон стратегик шериклик кўламини кенгайтиришга қаратилди. Иқтисодий дипломатияни ривожлантириш, транспорт алоқаларини яхшилаш, ўзаро туризмни рағбатлантириш, таълим алмашинувини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, кўплаб соҳаларда қўшма истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор бердик".

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 3-4 июль кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити тадбирларида иштирок этди. ШҲТ саммитида қатнашган Ҳиндистон делегациясига ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар бошчилик қилган эди.

Киритилди: 11:45 05.07.2024. Ўқилди: 666 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!