Бугун 22 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Қозоғистон чемпионатида мавсум охиригача дисквалификация қилиниши мумкин

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Қозоғистон чемпионатида мавсум охиригача дисквалификация қилиниши мумкин

"Ордабаси" футболчиси Жасурбек Яхшибоев узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин, деб хабар берди Meta-ratings.kz нашри.

Чимкентликларнинг энг яхши тўпурари "Тобол"га қарши ўйин якунида бош ҳакам Георгий Чеховскийни туртиб юборди.

Ҳакам ҳеч иккиланмай Яхшибоевга қизил карточка кўрсатди.

Энди КФФ Назорат-интизом қўмитаси кейинги йиғилишда ушбу воқеани кўриб чиқади. "Ордабаси" ўйинчиси учдан беш ўйингача дисквалификация қилиниши мумкин. Яхшибоев учун мавсум якунланган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси жорий мавсумда КПЛда 9 та гол урди. "Ордабаси" 21 турдан кейин 39 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: Бугун 15:22. Ўқилди: 506 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!