Бугун 14 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Қозоғистон клуби билан хайрлашди

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Қозоғистон клуби билан хайрлашди

"Ордабаси"нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Шаҳбоз Умаров Чимкент клубини тарк этди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Севимли жамоам билан хайрлашиш вақти келди. Ушбу уч йил давомида менга ёрдам берган, қўллаб-қувватлаган ва мен учун жон куйдирган барчага раҳмат айтмоқчиман. Жамоа мухлисларига катта раҳмат, сиз мени яқинингиз каби қабул қилдингиз ва жамоани ҳар доим, ҳатто мағлубиятлар бўлса ҳам қўллаб-қувватладингиз. Ҳар доим биз билан бўлганингиз учун ташаккур. Ҳаммага раҳмат, яна кўришамиз", – деди Умаров.

Шаҳбоз Умаров "Ордабаси"да 2022 йилдан буён ўйнаб келаётганди. Жамоа сафида умумий 77 ўйин ўтказиб, 7 та гол урган ҳамда 7 та голли пас узатган. 2024 йилги мавсум Қозоғистон Премьер-лигасида 21 ўйинда қатнашиб, 2 та тўп киртди ва 1 та голга ассистентлик қилди.

Киритилди: 15:21 13.01.2025. Ўқилди: 583 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!