Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Сергей Лавров билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Сергей Лавров билан учрашди

Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги мактабда рус тили фани ўқитувчиси ўқувчисини калтаклаган ҳолати ижтимоий тармоқларда жиддий муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Ҳолат юзасидан Россия расмийлари ҳам изоҳ билдириб, воқеани "русофоблик", дея изоҳлашди. Жумладан, Халқаро жиноий суд ҳибсга олишга ордер берган Россия Федерацияси Болалар омбудсмани Мария Львова-Белова ҳам "ҳимоя"га отланган.

Унинг айтишича, бу масалада унинг идораси Ўзбекистондаги Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Сурайё Раҳмонова билан алоқада.

Депутат Алишер Қодиров эса мазкур чиқишларни "текис жойда тўполон чиқариш"га менгзаган.

Куни кеча Ўзбекистон ТИВ Бахтиёр Саидов РФ ТИВ Сергей Лавров билан учрашди.

Бахтиёр Саидовга кўра, учрашув кун тартиби кенг қамровли бўлган ва унда Ўзаро ишончни мустаҳкамлаш йўлида давлатлар бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилиш муҳимлиги таъкидланган.

Киритилди: 12:50 27.09.2024. Ўқилди: 1559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!