Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон сайёҳлар учун очилади! Баҳрайн, Кувайт ва Ўмон фуқароларига визасиз режим

Ўзбекистон сайёҳлар учун очилади! Баҳрайн, Кувайт ва Ўмон фуқароларига визасиз режим

“2025–2026 йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-87-сон, 15.05.2025 й.) қабул қилинди.

2025 йил якунига қадар туризм соҳасининг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

республика ҳудудларига 15,8 млн нафар хорижий туристларнинг сафарларини ташкил этиш, туризм хизматлари экспортини 4 млрд АҚШ долларига етказиш;

ички туризмни ривожлантириш ҳисобига 40 млн та маҳаллий сайёҳларнинг ҳудудларга сафарларини ташкил этиш, қўшимча 378 та туроператор фаолиятини йўлга қўйиш.

2025 йил 1 июндан Баҳрайн Қироллиги, Кувайт Давлати
ва Ўмон Султонлиги фуқаролари учун Ўзбекистон
ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланади.

2025 йилдан ҳар йили 30 ноябрга қадар келгуси йил туризмни ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилади.

2025 йилдан ҳар йили ноябрь ойининг 3-ҳафтасида Халқаро туризм ҳафталиги ташкил этилади.

2025 йил июнь ойидан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!”
дастурини амалга ошириш учун ҳар ой 2-ҳафтасининг шанба ва якшанба кунлари “Оила ва жамоа билан саёҳатга чиқиш куни” этиб белгиланади.

Киритилди: 10:09 20.05.2025. Ўқилди: 427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!