Ўзбекистон ўрик экспортида Россия ва Қозоғистон асосий ўрин эгаллади.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида хорижга қиймати 62,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 64,8 минг тонна ўрик экспорт қилган.
Ўзбекистон 2024 йилнинг 11 ойида энг кўп ўрик экспорт қилган давлатлар:
Россия – 51 450 тонна;
Қозоғистон – 8 061 тонна;
Қирғиз Респ. – 2 688 тонна;
Озарбайжон – 1 483 тонна;
Беларусь – 720,5 тонна;
Ироқ – 112,1 тонна;
Грузия – 78,7 тонна;
Украина – 58,3 тонна;
Бошқа давлатлар – 134,3 тонна.