Россия элчиси Олег Мальгинов айтишига кўра:
🔸 Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин йил давомида 8 маротаба телефон суҳбати ва 2 марта икки томонлама учрашув ўтказишди.
🔸 Россиядан Ўзбекистонга юқори даражали делегациялар 25 марта келиб кетди.
🔸 Мишустин ва Арипов бошчилигида ҳукуматлараро учрашув бўлиб ўтди.
🔸 Хавфсизлик Кенгашлари, Мудофаа ва Ташқи ишлар вазирликлари доирасида учрашувлар ва доимий алоқа сақлаб қолинмоқда.
🔸 Халқаро миқёсда, БМТ доирасида ҳам ўзаро қўллаб-қувватлаш давом этмоқда. Россия UNDP доирасида Ўзбекистонга ёрдам кўрсатмоқда.