Ўзбекистон Республикасининг Исроилдаги Элчихонаси хабар беришича, Исроил ҳудудида хавфсизлик масалалари бўйича Фронт орти қўмондонлиги томонидан махсус огоҳлантиришлар бериб борилади.
Шу муносабат билан ватандошлардан белгиланган расмий кўрсатмаларга қатъий амал қилиш сўралади.
🟥 Қизил рангдаги огоҳлантириш — хавфли вазиятни англатади. Бундай пайтда:
• Яқин атрофдаги ҳимояланган жой (бошпана/мамат) яқинида бўлиш;
• Ҳаракатланишни чеклаш;
• Сирена янграганда зудлик билан ҳимояланган жойга кириш ва кейинги огоҳлантириш берилгунга қадар у ердан чиқмаслик зарур.
🟦 Кўк рангдаги огоҳлантириш — хавф ўтганини ва ҳимояланган жойни тарк этиш мумкинлигини билдиради. Бошпана яқинида қолиш шарт эмас.
Элчихона ҳар қандай ҳолатда ҳам расмий органлар кўрсатмаларига риоя қилиш ҳамда яқин атрофдаги бошпана жойлари ҳақида олдиндан маълумотга эга бўлиш муҳимлигини таъкидламоқда.